Woy-wo’ тўлов порталининг янги хизмати

899

Янада қулай, янада тез...

Woy-wo’ тўлов порталининг янги хизмати

Woy-wo’ тўлов порталида USSD-хизмати ишга тушди

 

 

Бу нима?

Woy-wo’ тўлов порталининг USSD-хизмати мобил телефондан юборилган махсус сўровлар ёрдамида банкка мурожаат этмай туриб Сизга таъминотчилоримиз таклиф этган товар/хизматлар учун тўловни амалга ошириш имкониятини беради.

Эслатма! Товар ва хизмат таъминотчилари учун тўловларни Woy-wo’ орқали қабул қилиш (2-3 маротабага) арзонлашди.

Ҳозирги кунда Woy-wo’ порталига уланган таъмиинотчилар сони 149 тага етди. Таъминотчилар рўйхати билан www.woy-wo.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Бу қандай ишлайди?

Энди Woy-wo’ тўлов порталининг USSD-менюсини чақириш учун мобил телефонингиз орқали *899# ни териш кифоя. Натижада интернетга уланмай туриб Сиз телефон балансини тўлдиришингиз, интернет провайдерлар учун тўловни ёки коммунал тўловларни амалга оширишингиз, ҳамда  харид қилишингиз мумкин бўлади.

899 

Маълумот учун:

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун аввал сиз инфокиоскада СМС-хабарлар хизматини ёқтиришингиз керак бўлади. Сўнг:  *899# териб чақирув тугмасини босинг ҳамда экранда кўрсатилган маълумотларни киритинг. ШИР-кодини (ПИН-код) теришингиздан сўнг Woy-wo’ тўлов порталига уланганлик тўғрисидаги тасдиқномани кутинг.

 

Қандай афзалликларга эга?

  • Ушбу хизмат телефон русуми қандайлигидан қатъий назар товар/хизматлар учун тўловни амалга ошириш имкониятини беради.
  • Тўловлар тўғрисидаги хабарлар ўз вақтида келади.
  • Қўшимча комиссион тўловлар йўқ.
  • Интернетга уланишни талаб этмайди.
  • Фойдаланишнинг қулай эканлиги.

Ушбу USSD-хизматидан UZMOBILE GSM абонентлари фойдалана оладилар.