WOY-WO’ орқали товар ва хизматлар учун хавфсиз тўловлар

ОТР технологияси ёрдамида Сизнинг “Woy-wo’” тўлов портали ва мобил иловаси орқали товар ва хизматлар учун тўловларингиз хавфсиз амалга оширилади!

ОТР нима?

ОТР технилогияси - бу тўлов ва харидларни амалга оширишда “Woy-wo’” платформасида  авторизация қилиш жараёнида аутентификация учун  қўшимча ҳаракатлар ҳисобига хавфсизликни таъминловчи уникал тизимдир.

Авторизация қилиш жараёнида карта бириктирилган телефон рақамга бир марталик код билан СМС-хабар келади. Шундан сўнг карта эгасидан ушбу кодни териш талаб этилади.

 

ОТР нинг афзалликлари нимада?

  • Хавфсиз: Сизнинг картангиз фақат сизга маълум бўлган бир марталик код орқали ҳимояланган.
  • Қулай: Кодни ёдда тутиш талаб этилмайди. Ушбу бир марталик код портал ёки мобил иловада авторизация қилиш жараёнида СМС тарзда мобил телефонингизга келади.

 

OTP

Эслатма: “Woy-wo’” тўлов портали ва мобил иловасидан янада хавфсиз фойдаланиш учун, рўйхатдан ўтиш жараёнида “Бу қурилмага ишониш” таклифини рад этишингиз мумкин. Шунда, хар бир авторизациядан ўтиш жараёнида сизнинг мобил телефонингизга СМС тарзда келаётган бир марталик кодни киритишингиз керак бўлади.