Ucell абонентлари Woy-wo’ тўлов порталининг USSD-хизматидан фойдалана оладилар!

     Эндиликда Woy-wo’ тўлов порталининг USSD-хизматидан Uzmobile, UMS ҳамда Ucell абонентлари фойдалана олишлари мумкин.

     USSD-хизматидан фойдаланиш учун аввал рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. Бунинг учун *899# рақамини мобил телефон орқали теринг ва қуйидагиларни бажаринг:

1. Пластик картанинг биринчи 6 та рақамини киритинг. Мисол учун: 8600 1234 5678 9101

2. Сўнг картанинг оҳирги 4 та рақамини киритинг. Мисол учун: 8600 1234 5678 9101

3. 4 дан 10 гача сонлардан иборат бўлган янги ПИД-кодни киритинг.

4. Тасдиқлаш учун қайта янги ПИН-кодни киритинг.

5. Кодни киритгандан сўнг, ПИН-код ўрнатилганлиги тўғрисидаги хабарни кутинг: "Вы успешно установили ПИН-код"

 

               

 Woy-wo' тўлов порталининг USSD-хизматидан фойдаланиш бўйича йўрикнома.