Нега эски DUET картани замоновий UZCARD EMV га алмаштириш керак?

Кўздан нари – кўнгилдан нари!

Бугунги кунда “Узкарт” тўлов тизими икки платформада фаолият олиб бормоқда:

  1. “DUET” (Offline) платформасида карта оффлайн тартибда ишлайди, яъни транзакция амалга оширилаётганда ахборотлар терминал картасига ёзилади.
  2. “Uzcard EMV” (Online) платформасида эса транзакция амалга оширилаётганида ахборотлар тўғридан-тўғри тўлов тизимга юборилади.

 

Нега эски DUET картани замоновий UZCARD EMV га алмаштириш керак?

 

Ҳозирги кунда DUET карталари эскирган бўлиб, PCI DSS халқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермайди..  

 

Uzcard EMV (Online) карталари эса замонавий банк технологиялари ёрдамида муҳофазаланган бўлиб, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради. 

 

Тасаввур қилинг! Сиз DUET картангизни йўқотиб қўйдингиз. Бу эса ўз навбатида бир қанча муоммоларни келтириб чиқаради.

 

Агар DUET карта йўқотилса, уни тиклаш учун камида 20 кун талаб этилади. Чунки банк ҳодимлари махсус СТОП-листга карта маълумотларини киритишлари лозим бўлади. Бу вақт ичида фирибгарлар қулай шароитга эга бўладилар.

Онланй карта эса бундай камчиликларга эга эмас, чунки карта йўқолганда қисқа вақт ичида картани блокка тушириш имконияти мавжуд. Бунинг учун ушбу картани чиқарган банк муассасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилсангиз бўлди.

Ҳар гал ойлик иш хаққи берилганда, картани тўлдириш учун DUET карта эгалари иш жойини тарк этиб ёки кечки пайт, об-ҳавога қарамай, банк муассасаларига боришларига тўғри келади.

 

Шунингдек, DUET карталарида СМС-хабарлар хизматини йоқиш имконияти йўқлигини ҳам иноботга олиш керак. Чунки ушбу хизмат картада амалга оширилаётган барча амалиётлар тўғрисида маълумотни олиш имкониятини беради: тўловлар, келиб тушган маблағлар, картадаги қолдиқ.

Онлайн карталари эса бундан мустасно. Яъни картага келаётган маблағлар ўз вақтида тушади, ортиқча ҳаракатлар талаб этилмайди. Шунингдек, агар карта СМС-хабарлар хизматига уланган бўлса, мобил телефон рақамингизга маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабар келади.

Бу оффлайн картани онлайн картага алмаштириш учун сизга яна бир сабаб эди.

 Ҳозирги замонда Интернет нафақат янги ахборотларни қабул қилиш, балки узоқ масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, ҳарид қилиш имкониятини бермоқда:  Uzcard EMV ёрдамида Uzcard шахсий кабинети/мобил иловаси ва Woy-wo’ тўлов портали орқали ҳарид ва тўловларни амалга ошириш мумкин.

 

Лекин бундай афзалликларни DUET карталари ўзида мужассам этмаган.

Ўзбекистон ҳудудида DUET картанинг камчиликларидан ҳалос бўлган янги Uzcard EMV карталари муомалада экан, келинг, бор имкониятдан фойдаланайлик!