Саволлар ва жавоблар

     Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига юборишигиз мумкин.

     Саволларга жавоблар.

1. Қандай қилиб онлайн картани Дуэт картасидан фарқлаш мумкин?

     Картани ташқи кўринишига қараб фарқлаш жуда осон:

А) Онлайн карта (Uzcard EMV): Карта номери 16 та сондан иборат бўлиб, биринчи 4та рақам 8600 дан бошланади. Шунингдек, картага    логотипи мавжуд.

Б) Офлайн карта (Дуэт): Карта номери 17 та рақамдан иборат бўлиб, рақамлар 9860 дан бошланади.

Агар сиз Дуэт карта эгаси бўлсангиз, сизга уни Uzcard EMV га алмаштиришни маслаҳат берамиз. Алмаштириш сабабалри қуйида келтирилган.

2. Агар савдо шаҳобчаларида харидни амалга оширганда, терминал «Отказано» деган хабарли чек чиқарсаю, аммо картадан маблағ ечилганлиги тўғрисидаги смс-хабар келган ҳолларда нима қилиш керак?

     Бундай ҳоллатларда карта эгаси товар ва хизмат кўрсатувчи корхона ҳодимларига картадан маблағ ечилганлиги тўғрисида хабар қилишлари керак бўлади. Товар ва хизмат кўрсатувчи корхона ҳодимлари ушбу карта балансини терминалда текшириш ёки кейинги тўлов амалиётини бажарганларидан кейин, биринчи тўлов транзакцияси бекор бўлади ҳамда маблағ картага қайтиб тушади.

3. Сўнги пайтларда картадан маблағ ечилганлик тўғрисидаги СМС-хабарлар менинг қўл телефонимга келмаяпти. Нима учун?

     Бизнинг мутахассисларимиз қуйидаги ҳолларда СМС-хабарлар келмаслик сабабларини аниқлашди:

А) Мобил рақам ҳисобида маблағ бўлмаган ҳолатлар.

Б) Ушбу хизматга нотўғри уланиш ҳолатлари. Мисол учун мобил телефон рақам коди нотўғри киритилган бўлиши мумкин.

В) Мобил алоқа операторлари томонидан СМС-хабар етказилмаганлиги ёки алоқа сигналининг сустлиги каби ҳолатлар.

Г) Мобил қурилмада носозликлар мавжуд бўган ҳолатлар. Агар янги мобил илова ўрнатилганидан сўнг смс-хабарлар келмай қолса, сизга ушбу иловани ўчиришни маслаҳат берамиз. Шунингдек, мобил қурилма ҳотираси смс-хабарлар билан тўлиб қолган бўлиши мумкин.

     Баъзи бир ҳоллатларда алоқа тўрлари ортиқча юкланганлиги боис СМС-хабар келмаслиги мумкин. Ушбу ҳолларда СМСлар маълум бир муддат ўтганидан сўнг юбориш навбатидан ўчирилади. Келмаган СМС-хабарлар борасида бизнинг алоқа марказимизга 200 28 28 телефон рақамини териб, мурожаат этсангиз, СМС-хабар сизнинг мобил телефон рақамингизга қайта юборилади.