POS-терминал учун янги ишончли UZCARD-POS дастурий таъминоти

     Ҳар қандай пластик картанинг афзаллиги бу бутун кун давомида ундаги маблағдан фойдалана олиш ҳамда сарф-ҳаражатларни назорат қилиш мумкинлигидадир. Пластик карталарнинг муомилага киритилиши ҳар бир фуқаролар учун товар ва хизматлар учун тўловларни қулай тарзда амалга оширишларига имконият яратди.

     Ҳозирги кунда савдо марказлари, умумий овқатланиш жойларида пластик карталари орқали тўлаш жараёни самарали ва қулайлиги сабабли, ушбу масканларда кундан кунга POS-терминалларни ўрнатиш авж олиб бормоқда.  

     Терминал орқали тўлов хавфсизлигини ошириш мақсадида, савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга янги «Uzcard-Pos» дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан, хизмат кўрсатувчи банкларга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

     Маълумки, сифатли дастурий таъминот ҳар бир қурилманинг самарали ишлашини таъминлайди. Дастурий таъминот  қанча ишончли ва барқарор фаолият кўрсатса, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналар ва банклар учун ортиқча муоммолар келтириб чиқармайди.

     «Uzcard-Pos» дастурий таъминот аввалги дастурий таъминотга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:  фойдаланишда соддалик, қисқа фурсат ичида транзакцияни амалга ошириш, Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораятган провайдерларни танлаш, GPRS ҳамда Wi-Fi орқали интернетга уланиш каби имкониятлар.

«Uzcard-Pos» - POS-терминаллар учун универсал ечим бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг молиявий амалиётларини самарали амалга оширилишини  таъминлайди.