Саволлар ва жавоблар

     Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Бераётган саволарингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол ўз навбатида бизга камчиликларни бартараф этишга, ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

     Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишигиз мумкин.

Саволларга жавоблар.

1. «Woy-wo’» тўлов портали орқали товар ва хизматлар учун амалга оширилган тўлов квитанциясини олиш имконияти мавжудми?

Сиз «Woy-wo’» порталидан рўйхатдан ўтиб, товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширганингиздан сўнг, ўз саҳифангизда тўловларингиз тариҳига кириб, тегишли тўловни танлаб, чекни сақлаб қўйишингиз ёки уни принтерда чоп этишингиз мумкин бўлади.

2. SMS-хабарлар хизматига қаерда ва қандай қилиб уланиш мумкин? Шунингдек, битта картада ушбу хизмат орқали  иккита телефон рақамига улаш мумкин?

SMS-хабарлар хизматини инфокиоска/банкомат орқали йоқиш мумкин. Ушбу хизматни ёқишда картани фақатгина битта мобил рақамига улаш мумкин. Лекин битта мобил рақамига икки ва ундан ортиқ бўлган карталарни ушбу хизмат орқали  улаш имконияти мавжуд.

3.  Мен корпоратив картадан жисмоний шахснинг пластик картасига маблағни ўтказишим мумкинми?

Афсуски, картадан картага пул ўтказиш хизмати жисмоний шахслар картаси учун қўлланилади.

4. Ҳозирда мен ҳар бир оила аъзолари учун кийимлар сотиш билан шуғулланидиган дўкон эгасиман. Келажакда мижозларга интернет орқали маҳсулотларни харид қилиш хизматини йўлга қўйиш ниятим бор. «Woy-wo’» тўлов портали билан қандай қилиб шартнома тузишим мумкин?

«ЯУПМ» МЧЖ ҚК билан E-POS орқали электрон тўловларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномани тузиш юзасидан маълумотларни қуйида кўриб чиқишингиз мумкин. Шунгингдек, (+99871) 238 69 76, 245 54 67 рақамларига телефон қилиб ҳам маълумот олишингиз мумкин.