«Woy-wo’» тўлов порталида товар ва хизматларнинг янги таъминотчилари

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – «Woy-wo’» Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Айни пайтда, электрон савдонинг ушбу Интернет-ресурси таъминотчи-ҳамкорлар учун ўз бизнеслари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи қулай майдонча ҳам ҳисобланади. Энди турли товарлар ва хизматлар (Интернет, ТВ, мобил алоқа, китоблар ва фильмлар, дори ва пардоз воситалари, пойафзал ва кийим-кечаклар, канцелярия маҳсулотлари ва ўйинчоқлар, шунингдек, бошқа кўплаб нарсалар) учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Ҳозир пайтда, юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

«Woy-wo’»  фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Энди Сиз мазкур тўлов портали орқали қуйидаги таъминотчиларнинг товарлари ва хизматларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Озиқ-овқат етказиб бериш хизмати: Bringo.uz
  • Мактаб ўқувчилари давоматини назорат қилиш тизими: Uchenik.uz
  • Интернет провайдер: FiberNet.uz
  • Онлайн телевидение: I-TV.uz