Woy-wo’: мобил тўловлар тизими такомиллашмоқда

Жорий йилнинг ноябрь ойидан эътиборан Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловаси ишга тушди. Таъкидлаш жоизки, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) Интернет тўловлар мамлакатимизда ривожланиши ва янада оммавийлашиши учун изчил фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда, мобил тўловлар рисоладагидек ишлаши учун ушбу технологиянинг фойдаланувчилар учун хавфсиз ва қулай бўлиши ҳам ўта муҳимдир. 

Биз Woy-wo’ портали мобил иловаси фойдаланувчилари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш учун мунтазам равишда иш олиб борувчи ЯУПМ мутахассисларининг янги ишланмаси ҳақида хабар беришдан мамнунмиз. Мазкур ечимда турли фирибгарлик ҳолатларининг олидини олиш учун онлайн тўлов жараёнида карта эгасига ўзининг электрон ҳамёнини бошқара олиш имкониятини берувчи технологиядан фойдаланилади.

Кундалик ҳаётда учрайдиган ҳолат: ҳар қандай киши қариндоши ва яқинларига фойдаланиш учун ўз пластик картасини бериб туриши мумкин. Бу қуйидаги шаклда амалга оширилади. Сизнинг розилигингиз билан ўзингиз ишонч билдирган одам онлайн тўловни амалга ошириш учун картангизни ўзининг мобил иловасига боғлаб қўяди. Бироқ барчамиз ҳам пулларимиз сарф қилинаётганда, бундан хабардор бўлишни истаймиз. Энди Woy-wo’ тўлов портали мобил иловасидаги янги ишланма боис онлайн тўловларни тасдиқлаш карта эгасининг мобил телефонига смс-хабарлар шаклида юбориладиган  бир марталик пароллар ёрдамида амалга оширилади. Шу тариқа, ҳар бир онлайн тўлов пайтида маблағлар “ҳаракати” пластик карта эгаси розилиги билан рўй беради.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати

 

Woy-wo’  тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Android учун

 iOS учун