Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Қуйидаги ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин: 2016 йилнинг август ойида DUET картани Online режимида ишлайдиганига алмаштириб бериш ҳақидаги ариза ёзганмиз. Ўтган давр мобайнида вақти-вақти билан банкка бориб турганмиз ва бизга Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида Online карталар йўқлигини айтиб келишганига қарамай, жорий йилнинг декабрь ойида банк ходими ариза йўқолганини маълум қилди.

Сизнинг аризангиз йўқолгани ҳақидаги масала юзасидан Сизга хизмат кўрсатувчи банкнинг бош офиси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, қайтадан DUET картангизни алмаштириш бўйича ариза ёзишингиз мумкин.

2.Пастик карта ПИН-кодини қандай алмаштириш мумкин?

ПИН-кодни хизмат кўрсатувчи банкда ёки ахборот киоскалари ва терминаллар орқали экрандаги йўриқномага  амал қилган ҳолда алмаштириш мумкин.

3. Пластик карточка эгаси доимий равишда унинг картаси билан амалга оширилган барча операциялар ҳақида маълумот олиб туриш имкониятига эгами?

Бугунги кунда пластик карточкалар эгаларига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги хизматлар тақдим этилмоқда:

- смс-хабарнома

- ахборот киоскаси кўмагида карта бўйича кўчирманинг қоғозда чоп қилинган шакли

- UZCARD, WOY-WO’, Upay, Payme, Click мобил иловалари

Шунингдек, WOY-WO’ тўлов порталининг мобил USSD хизмати ишга тушган бўлиб, удан *899# қисқа рақами орқали фойдаланиш мумкин. Қолаверса, мазкур хизматда дастлабки рўйхатдан ўтгач ва менюнинг Карталар/Кўчирма интерактив пунктларидан ўтгандан сўнг, карта операциялари бўйича кўчирма ҳам олиш мумкин.