Пластик карталар эгаларига махсус мурожаат!

Ҳурматли пластик карточкалар эгалари! Аввал хабар берганимиздек, 2016 йилнинг  14 ва 15 декабрь кунлари транзакциялар фаоллигининг ортиши муносабати билан POS ва E-POS терминалларининг Процессинг Маркази билан эрталабки соатларда (11:00-12:30) уланиш жараёнида узилишлар кузатилди. Мазкур ҳолатлар юзасидан чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамасдан, янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришларини тавсия қиламиз.

Бизни тушунасиз деган умиддамиз!

Ҳурмат билан,
Маъмурият