Ҳурматли карта эгалари!

2016 йилнинг 15 декабридаги харидларни куннинг иккинчи ярми ва кечки пайтга режалаштириш ҳақида тавсия мазмунидаги эълон (uzcard.uz) карта эгалари томонидан қизғин муҳокама қилинаётгани муносабати билан ЯУПМ мутахассислари қуйидаги изоҳни тақдим этдилар: мазкур тавсия карта эгаларининг пластик карточкалар орқали шахсий маблағларини тасарруф қилишдаги эркинликларини асло чегараламайди ҳамда у кун давомидаги транзакциялар фаоллигини бир маромдаги тақсимотини таъминлашга қаратилгандир. Яъни, исталган вақтда карталардан фойдаланиш мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, фойдаланувчилар фаоллигининг энг юқори кўрсаткичи куннинг биринчи ярмига тўғри келмоқда (соат 10:00 дан 13:00 гача), янги йил олди даврида эса фаоллик сезиларли даражада ўсди. Шу муносабат билан карта эгаларига узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида мутахассислар барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Харидларни мўътадил фаоллик даврига режалаштириш ҳақидаги тавсия ташкилий чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.  Яна бир бор таъкидлашни истардикки, мазкур чора-тадбир байрам арафасида тавсия мазмунига эга бўлиб, бажарилиши шарт бўлган талаб ҳисобланмайди!

Ҳурмат билан,
Маъмурият