Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

 1. Мобил тўлов иловаларининг хавфсизлиги қай тарзда таъминланмоқда?

Мобил иловалар хавфсизлиги, фойдаланувчилар маблағларининг ёвуз ниятли шахслардан ҳимояланганлиги масаласи борасида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан муайян талаблар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур талаблар очиқ шаклда тегишли веб-ресурсда тақдим этилган. Ушбу шартларга риоя қилувчи хусусий таъминотчилар ўзи ва ўз мижозларини турли фавқулодда ҳолатлардан кафолатли равишда ҳимоя қила олади. 

2. СМС-банкинг  тушунчаси нимани назарда тутади ва унинг қандай имкониятлари мавжуд?

СМС-банкинг бу карта эгалари ҳисоби ҳолати ҳақида тезлик билан маълумот олишга мўлжалланган қулай ва замонавий  воситадир. Мобил телефон ҳисобини тўлдириш, пул ўтказмасини амалга ошириш ёки картага пул кўчириш учун карта соҳиблари банкка боришга мажбур эмас. Улар мазкур вазифаларни сутканинг исталган вақтида уйдан чиқмасдан амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун тўлов картаси ва мобил телефон бўлса, шунинг ўзи етарли. СМС-банкинг банк билан СМС-хабарлар алмашиниш орқали ҳисобдаги жорий операцияларни назорат қилиб туришга имкон яратувчи банк хизматлари турининг янги, истиқболли йўналишларидан ҳисобланади.

3.Корпоратив карта нима учун керак ва у қандай имкониятларга эга?

Корпоратив карта муайян ташкилотнинг командировкага оид ва хўжалик сарф-харажатларини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш учун қулай восита ҳисобланади. Шунингдек, корпоратив карта ташкилотнинг фаолияти билан боғлиқ мақсадларда фойдаланиш учун ҳам жуда қулайдир. Жумладан, муайян ташкилот мазкур картадан товарлар сотиб олиш, таъминотчи ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, билет харид қилиш, меҳмонхона тўлови ва яна бошқа турли мақсадларда фойдаланиш имкониятига эгадир.