Биометрия 2017: технология дунё хавфсизлигини таъминлай оладими?

Statista компанияси тадқиқотларига кўра, ўтган йили АҚШда мобил тўловлар ҳажми 450 млрд. доллардан кўпроқни ташкил этди.  

Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 1 трлн. долларга қадар ўсиши кутилмоқда. Бироқ истеъмолчиларнинг талаби кучайиши асносида фирибгарлар томонидан ҳам қизиқиш тобора ортмоқда. Шу сабабли компаниялар мижозлар, тўловлар ва маълумотларни ҳимоя қилишнинг янги усулларига мурожаат қилмоқда.

Мисол учун, мобил қурилмалар хавфсизлиги борасида сўз юритилганда, хавфсизликни таъминлаш бўйича EyeVerify ва Comarch компаниялари кўпроқ биометрияга эътиборни қаратмоқда. Шунингдек, Samsung Electronics Co., Ltd. ҳам аввалроқ Precise Biometrics – бармоқ изларини аниқловчи дастурий таъминот тизими провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳақида баёнот берган.

Ўтган ойда First Bank ўзининг iOS-иловаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Entersekt”га мурожаат қилишни мўлжаллаётгани ҳақида маълум қилди. Шу тариқа, Entersekt FirstBank мижозларини логин ва пароль ўрнига биометрик индикатор – бармоқ изи сканери ёрдамида мобил банкингдаги ўз аккаунтларига рўйхатдан ўтиш имкониятини билан таъминлайди.

Манба