Карта эгаларига!

Бугун, 2017 йилнинг 13 январь куни Uzmobile компаниясининг веб-сайтида (http://uzmobile.uz) “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тармоғида профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли  14.01.2017 йил санаси, соат 09:00дан 18:00га қадар тўлов тизимлари хизматларида вақтинча ишламаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин”лиги ҳақида хабар чоп этилди. Шунингдек, айнан бир хил маълумот Uzmobile абонентларига ҳам СМС-хабар шаклида юборилган.

Шу муносабат билан Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) расман маълум қиладики, ЯУПМ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши режалаштирилмаган. Карта эгалари эркин равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин.  “UZCARD” тўлов тизими одатдаги тарзда фаолият юритмоқда.

Ҳурмат билан,
Маъмурият