Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Click хизматига уланган SIM-картамни йўқотиб қўйдим. Янги телефон рақамимга қандай қилиб Click хизматини улашим мумкин?

Бунинг учун банкомат/инфокиосканинг меню қисми орқали эски телефон рақамингиздан СМС-хабарнома хизматини ўчиринг ва мазкур хизматни янги телефон рақамингизга уланг ҳамда *880*0*карта рақами*амал қилиш муддати# қўнғироқ шаклида USSD-сўров орқали созлаб олинг.

2. Интернетдан китоб сотиб олиш учун қандай қилиб UZCARD пластик карточкасига CVV-код олишим мумкин?

UZCARD тизимида CVV-коддан фойдаланилмайди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, CVV-коддан онлайн тўловларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш хавфсиз ҳисобланмайди. Ҳозирда онлайн тўловлар бўйича барча халқаро сервислар 3D Secure технологиясига ўтмоқда. Бу Интернет тармоғида пластик карталар орқали тўловлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг замонавий  технологиядир. У операцияни амалга ошираётган карта эгасининг ҳақиқийлигини идентификациялаш ва карта бўйича фирибгарлик хавфини энг юқори даражада пасайтириш имкониятини яратади. UZCARD тизими билан боғлиқ вазиятда эса онлайн тўлов СМС-хабарнома хизмати уланган ва бир марталик пароль билан тасдиқланган ҳолатда амалга оширилади.

3. Мен дастурчиман. Кичик шаҳарчада яшайман. Кўпчилик менга блокировкага тушиб қолган пластик карточкаларни блокировкадан чиқариб беришимни сўраб, мурожаат қилишади. Мен ҳам пластик карточкаларни блокировкадан чиқаришим мумкинми ёки бунинг учун банк ходими бўлиш талаб этиладими?

Блокировкага тушиб қолган пластик карталар хавфсизлик нуқтаи назаридан фақатгина хизмат кўрсатувчи банкда блокировкадан чиқарилади.