“Woy-wo’” тўлов порталида товар ва хизматларнинг янги таъминотчилари

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Ҳозир пайтда, икки юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

“Woy-wo’”  фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Энди Сиз мазкур тўлов портали орқали қуйидаги таъминотчиларнинг товарлари ва хизматларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Интернет сервис: eskiz.uz
  • Телефония: “Ўзбектелеком” АК Жизах вилоят филиали
  • Телефония: “Ўзбектелеком” АК Хоразм вилоят филиали
  • Телефония: “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё вилоят филиали

 

Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Android учун

iOS учун