Жаҳон миқёсидаги электрон тижорат: якунлар ва прогнозлар

Дунёдаги энг йирик онлайн-истеъмолчилар – бу Хитой ва АҚШ

 

Қайриб 87% британиялик истеъмолчилар ўтган йилда онлайн харидларни амалга оширганлар. Мазкур кўрсаткич бўйича Буюк Британия Европада фақатгина Норвегиядан ортда қолмоқда.

Дунёдаги энг йирик онлайн-истеъмолчилар – бу Хитой ва АҚШдир. АҚШ Миллий статистика хизматига кўра, 2016 йилда мамлакатдаги онлайн-савдо 21,3(%) фоизга ўсган. 2017 йилда америкалик истеъмолчилар асосан мобил қурилмалардан онлайн-харидлар амалга оширишлари кутиляпти.

Бутун дунёда истеъмолчилар ўртасида энг оммабоп онлайн-товарлар – бу электроника ва видео ўйинлар, мусиқа, электрон китоблар, компьютерлар ва телефонларни ўз ичига олувчи рақамли медиадир. Шунингдек, кийим-кечак ва пойабзал сингари урфда бўлган товарлар ҳам харидоргир бўлиб,  улар электрон тижоратдаги барча харидларнинг  1/3 қисмини ташкил этади. Истеъмолчиларнинг 11 (%) фоизи интернетда мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олади.

Интернетда талаб юқори бўлган товарларнинг бошқа тоифалари орасида транспорт ва саёҳат, саломатлик ва гўзаллик, автомобиллар ва велосипедлар ҳамда канцелярия маҳсулотлари мавжуд.

Ушбу сектордаги экспертларнинг фикрига қараганда, 2017 йилда мобил тижоратнинг ривожланиши жадаллик билан амалга ошади. Ўтган 2016 йилнинг биринчи ярмида интернет тармоғида амалга оширилган барча харидларнинг ярмидан ортиқроғи биринчи бор электрон тижорат зиммасига тўғри келди.

Прогнозларга кўра, 2018 йилда чакана савдодаги барча савдоларнинг 18 (%) фоизи онлайн тарзда амалга ошади, 2040 йилга бориб эса ушбу кўрсаткич 95 (%) га етади.

Манба

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати таржимаси