“Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” томонидан “Ўзкарт” БТТ аъзолари бўлган тижорат банкларига кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тасдиқланди

Тарифлар 2017 йилнинг 5 апрелида тасдиқланди ва “Ўзкарт” БТТ аъзолари бўлган тижорат банклари билан қўшимча шартномалар имзолангандан сўнг кучга киради. 

Хизмат туриХизмат тавсифиТариф
1
Pos терминали орқали электрон тўловлар процессинги

Банк эквайернинг pos терминали орқали банк карталари томонидан амалга оширилган тўловларга ишлов бериш бўйича хизмат.

Pos терминали орқали амалга оширилган дебет транзакцияларнинг ҳар бир суммаси бўйича 0,03% комиссия ундирилади
2 Картадан картага ўтказиш (P2P) Банк картаси Эгаси томонидан банк карталари реквизитларидан фойдаланган ҳолда, пул маблағларини ўтказишда ахборот-технологик жиҳатдан ҳамкорлик бўйича хизмат. Ҳамкорлик пул маблағларини карталар ҳисоб рақамлари ўртасида жўнатувчи ва қабул қилувчи Карта реквизитларидан фойдаланган ҳолда, операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ имкониятни таъминлайди. Транзакцияларнинг ҳар бир суммаси бўйича пул маблағларини қабул қилувчи банкдан 0,25% комиссия ундирилади
3 (E-POS) виртуал терминал орқали электрон тўловлар процессинги (E-POS) банк виртуал терминали ёрдамида банк карталари орқали амалга оширилган электрон тўловларга ишлов бериш бўйича хизмат. (E-POS) виртуал терминал орқали амалга оширилган дебет транзакцияларининг ҳар бир суммаси бўйича банк эквайердан 0,5% комиссия ундирилади
4 Банк мижозларининг истеъмол кредитларини узиш мақсадида (E-POS) виртуал терминал орқали электрон тўловлар процессинги Банк мижозларининг истеъмол кредитларини узиш бўйича (E-POS) виртуал терминал орқали амалга оширилган транзакцияларга ишлов бериш билан боғлиқ хизмат. Кредитларни узиш мақсадида фойдаланилиб, (E-POS) виртуал терминал орқали амалга оширилган дебет транзакцияларнинг ҳар бир суммаси бўйича банк эквайердан 0,25% комиссия ундирилади
5 Виртуал терминал (Woy-wo' тўлов портали) орқали электрон тўловлар процессинги Woy-Wo' тўлов порталидан фойдаланган ҳолда, банк пластик карталари ёрдамида мижознинг (E-POS) виртуал терминали орқали электрон тўловлар процессинги бўйича хизматлар. Хизматни тақдим этувчи таъминотчи ташкилотнинг банк транзит ҳисобига келиб тушган транзакциялар суммасидан 0,5% тўлов ҳисоб-китоби амалга оширилади
6 Тўлов терминаллари (инфокиоскалар, банкоматлар) ёрдамида ахборотга ишлов бериш Пластик карталардан фойдаланган ҳолда инфокиоскалар, банкоматлар ёки IQ Front дастурий таъминоти орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ахборотларга ишлов бериш. Банк эквайердан ишлов берилган тўловлар умумий суммасидан 0,5% комиссия ундирилади
7 EMV картасининг бирламчи персонализациясини ўтказиш Картанининг бирламчи персонализацияси. Банк эмитентнинг иловаси, калитини карта чипига ёзиш. Хизмат хақи 5 АҚШ центи бўлиб, тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки белгилаган курси бўйича миллий валютамиз (сўм)да амалга оширилади.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази “Ўзкарт” БТТ аъзолари бўлган тижорат банклари ва бошқа хизматларни тақдим этувчи таъминотчи ташкилотларнинг нарх сиёсатини бошқармайди ва унга таъсир кўрсатмайди.