arba.uz интернет магазини, widot.uz интернет провайдери, «Magazin Alvon» ва toshkentgullari.uz магазинлари яқинда “Woy-wo’” тўлов порталининг янги таъминотчи ташкилотларига айланади

Жуда яқин давр ичида “Woy-wo’” тўлов портали фойдаланувчилари arba.uz интернет магазини, widot.uz интернет провайдери, «Magazin Alvon» ва toshkentgullari.uz магазинларининг товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.  

Мазкур портал фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Ҳозир пайтда, икки юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Android учун

iOS учун