Нақд пулсиз тўловлар соҳасида миллий дастурий маҳсулотлар

Ягона Умумресрублика Процессинг Маркази нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимида янги дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантирмоқда. Жумладан, Марказнинг юқори малакали мутахассислари томонидан замонавий инфокиоскалар ва терминаллар учун янги дастурий маҳсулотлар яратилди.

Таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар мамлакатимизда бундай дастурий маҳсулотлар саноқли ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинар ва улар тўғрисида жуда камчилик билар эди.  Энг оммабоп дастурий таъминотлар одатда чет элдан хорижий валютага харид қилинарди. Эътиборлиси шундаки, бизнинг миллий дастурий маҳсулотларимиз ўзининг қулайлиги ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда республикамиздаги аксарият банклар инфокиоскалар ва РОS-терминаллар учун юртимизда ишлаб чиқарилаётган мазкур дастурий маҳсулотларни харид қилмоқда. Улар арзон ва миллий валютада сотиб олиш имконияти мавжуд. 

UzCard-Infokiosk

Ушбу дастурий маҳсулот инфокиоскалар фаолияти учун янги асос бўлиб хизмат қилади. UzCard-Infokiosk, энг аввало, ўзининг универсаллиги ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларига илғор банк технологияларини татбиқ қилиш борасидаги бой потенциалга эга эканлиги билан фарқланади. Дастурнинг интерфейси борасида шуни айтиш мумкинки, Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг ишланмалар бўйича мутахассислари дастурни имкон қадар қулай бўлишини  ўз олдиларига бирламчи мақсад қилиб қўйганлар. Барча элементларнинг ҳажми ва жойлашуви махсус адаптация қилинган бўлиб, аҳолининг турли тоифаларига бирдек мос келади. UzCard-Infokiosk инфокиоска менюсини айни пайтда долзарб ва зарур бўлган маълумотлар билан тўлдириш имкониятини яратади. 

Маҳаллий ишланманинг асосий афзаллиги шундаки, банкларнинг талабига қараб дастурга янги функционални тез ва сифатли киритиш имконияти мавжуд. “UzCard” банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банкларга қулайлик яратиш учун ишлаб чиқарувчи компания томонидан оптимал тижорат шартлари шунингдек, масофавий бошқарувни амалга ошириш ва инфокиоскадаги барча бўғин ва қурилмалар мониторингини олиб боришни таъминлаш имконияти кўзда тутади. Бу эса банк ходимларига тезкорлик билан фаолият кўрсатишлари ва  онлайн режимдаги узлуксизлик иш жараёнини таъминлашларига имкон яратади.  Дастур учта: ўзбек (лотин графикаси асосида), рус ва инглиз тилларида ишлайди. Дастур сотиб олингандан сўнг харидорларга бир йиллик кафолатли хизмат кўрсатилади.

UzCard POS

UzCard POSнинг дастурий таъминоти POS-терминаллар учун универсал ечим бўлиб, молиявий операциялар ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг маъмурий функциясининг бажарилишини таъминлайди. Модуллилик ҳисобига дастурни янгилаш харажатлари камаяди ва миллий дастурий таъминотимизнинг  ишончлилик даражаси ортади. Кўпсатҳли рўйхат кўринишидаги содда ва тушунарли интерфейс мазкур маҳсулотни тез ва осон ўзлаштириш имконини беради.

Шунингдек, янги дастурий таъминотнинг функционал имкониятлари ҳам яхши таассурот уйғотади. Бу имкониятлар мижоз учун ҳисоби бўйича операцияларни кўзда тутади: баланс сўрови; нақд пул бериш; мижознинг молиявий операциялари амалга оширилгани тўғрисидаги қисқа ҳисобот (мини кўчирма); мижоз ҳисобидан нақд пул ечилиши ва харидлар тўлови учун; қўшимча хизматлар тўлови (мобиль алоқа, уй-жой коммунал хизматлари ва ҳ.к.); тўлов шакли, унинг рақами ва суммаси ҳақидаги ахборотни чиқариш; ўтказилган молиявий операциялар бўйича тўлиқ ахборотни чиқариш; чек нусхаси; банк билан қилинган молиявий операцияларни солиштириш; ҳисоблаш тармоғининг тўғри ишлашини ва терминалнинг банк билан алоқасини, шунингдек, хавфсизлик калитининг киритилишини текшириш. Алоҳида таъкидлаш зарурки, инфокиоска ва POS-терминаллар учун дастурий маҳсулотлар PCI DSS хавфсизлик стандарти талабларига мос келади. Бу дастурлар кейинги йилларда “UzCard” тизимида ўтказилган изчил ислоҳотлар мевасидир ва дастурий маҳсулотларни ривожлантириш ва такомиллаштириш бугунги кунда ҳам давом эттирилмоқда.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати