«Фирибгарлар ҳужум қилмоқда»: Электрон тижорат ҳимояга муҳтож

Фирибгарлар тобора ўз ёндашувларини такомиллаштириб бормоқдалар, дея ҳисобламоқда АмериканингExperian компанияси мутахассислари. Фақатгина АҚШнинг ўзида 2016 йилда беш миллиард (бу секундига 3300 фирибгарлик операциялари) фирибгарлик ҳужумлари аниқланган.

Умуман, электрон савдолар соҳасидаги фирибгарлик бўйича кўрсаткичлар ўтган 2015 йилга (маълумотлар АҚШ бўйича) нисбатан 33 фоизга ўсган. Мухтасар айтганда, фирибгарларнинг барча хатти-ҳаракатларини шартли равишда бир неча турга бўлишимиз мумкин.

Муайян мижозга оид бўлган маълумотлар компрометацияси (унинг картаси маълумотларини ўғирлаш ва мазкур маълумотлардан келгусида сохта пластик карточка тайёрлаш ёки электрон ўтказмалар билан боғлиқ фирибгарликлар учун фойдаланиш).
Картани ўғираш (бегона картани қўлга киритиш ва унинг ёрдамида тўловларни амалга ошириш).
Товар буюртмаси ва хариди билан боғлиқ фирибгарлик (жиноятчи ўзини харидор сифатида танитиб, сотувчини алдагани ҳолатда, унинг карта маълумотларини олишга интилиши).

Товалар сотиш билан боғлиқ фирибгарлик (жумладан, сохта онлайн магазинларни яратиш, мижозлар ҳеч нарсадан шубҳаланмасдан мавжуд бўлмаган товар учун пул ўтказаверадилар).

Товарни етказиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик

Америкалик экспертларнинг фикрига кўра, 2016 йилдаги асосий фирибгарлик бўйича тенденция – маълумотлар яхлитлигининг бузилишидир. Бундай ҳолатлар 2015 йилга нисбатан 40 фоизга кўпроқдир. Кредит карталари билан боғлиқ фирибгарликлардан шикоят қилувчи мижозлар мурожаатларининг сони 2016 йилда 56 фоизга ошган.

Шу боис, онлайн тижорат иштирокчилари олдида турган вазифалардан асосийлари бу мижозларга тегишли маълумотлар бутлигини сақлаш, шунингдек, уларни фирибгарликлар ва улардан ҳимояланиш усуллари ҳақидаги билимларини оширишдир.

Манба