Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази  томонидан Ўзкарт БТТ аъзолари бўлган тижорат банкларига кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тасдиқланди.  “Тўлов терминаллари (инфокиоскалар, банкоматлар) ёрдамида ахборотга ишлов бериш” учун ундириладиган комиссия ҳақида батафсил тушунча берсангиз. Энди инфокиоскалар орқали тўловлар бўйича маълумотларни билиш учун пул тўлаш керакми?

Янги тарифларнинг мазкур бандини пластик карточка эгаларига мутлақо алоқаси йўқ. Ушбу тарифлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари учун ишлаб чиқилган.

2. АҚШ долларида Visa Electron картасини очтирдим. Бироқ ушбу картадан Ўзбекистон ҳудудида  фойдалана олмаслигим билан боғлиқ муаммога дуч келдим. Маблағларни нақдлаштиришдан ташқари, мамлакат ҳудудида тўсиқларсиз фойдаланиш учун UzCard тизимида дебет карта очтиришим ва унга Visa картасидан UzCard картасига долларни сўмга конвертация қилган ҳолатда долларда маблағларни кўчиришим мумкинми?

Ҳозирда Visa картасидан UzCard пластик карточкаларига пўл ўтказмаларини амалга ошириш хизмати мавжуд эмас. UzCard картасига маблағ туширишни хизмат кўрсатувчи банкнинг офисида ёки амалда бўлган мобил иловаларидан (UzCard, PayMe, Click) биридан фойдаланган тарзда бошқа UzCard картасидан пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.