Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Мен ўз пластик картамдан бошқа банкка тегишли пластик картага банкка ариза берган ҳолда, бепул 100 миллиондан ортиқ маблағ ўтказишим мумкинми?

Тижорат банкларида картадан картага пул ўтказиш операциялари учун лимитлар мавжуд бўлиб, барча тижорат банкларида ушбу лимитлар турлича. Мазкур савол юзасидан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилини зарур. 

2. UZCARD тизими PCI DSS  хавфсизлик стандартига мувофиқлик сертификатига эгами?

UZCARD тизими 2015 йилнинг декабридан эътиборан PCI DSS хавфсизлик стандартига мувофиқлик сертификатига эга бўлган. Мазкур стандартга мувофиқлик халқаро карталар маҳсулотларини амалга татбиқ этиш имкониятини яратади.