Электрон тижоратсиз келгуси глобал тараққиёт мумкин эмас – Жек Ма

Жек Ма Женевада бўлиб ўтган, электрон тижоратга бағишланган анжуманда иштирок этди.


Миллиардер ва электрон тижорат соҳасидаги йирик Alibaba компаниясининг асосчиси Жек Ма келажакдаги глобал тараққиёт электрон тижоратнинг Ер сайёрасидаги барча учун мавжуд бўлишига боғлиқ эканини айтган.

У бу ҳақда Женевадаги электрон тижоратга бағишланган анжуманда сўз юритган.  

Ма e-commerce камбағалликка қарши курашишнинг самарали воситаси бўлиши ҳамда ривожланаётган мамлакатлардаги ўсишни рағбатлантириши мумкинлигини таъкидлаган.

Ушбу ёз фаслида Ма Хитой бизнеси вакилларини Африкага олиб келишни мўлжаллаган. Мақсад – қитъада тадбиркорлик потенциалини ривожлантиришга кўмаклашишдир.


 

Манба