Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Агар картанинг амал қилиш муддати якунланган бўлса нима қилиш керак?

Картанинг амал қилиш муддати тугаганда, унинг эгаси картани тақдим этган банк муассасасига ариза билан мурожаат қилиши зарур. Бироқ банкка картанинг амал қилиш муддати тугамасдан олдин мурожаат қилган маъқул. Банк янги пластик карточкани очади ва унга аввалги картадаги баланс қолдиқлари ўтказилади.

2. Woy-wo’ мобил иловасида QR-код орқали тўловни қандай амалга ошириш мумкин?

Фойдаланувчилар муайян хизмат учун тўловни мобил телефон орқали амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун Woy-wo’ мобил иловасини юклаб олиш ва ишга тушириш  ҳамда мобил илова менюсида QR-код орқали тўловни танлаш зарур. Кейин эса QR code менюсига кириш ва камера объективини кодга тўғрилаш, маълумотни олиш ва якунда тўловни амалга ошириш зарур.