2021 йилда мобил тўловлар: фойдаланувчилар ва смартфонлар сони

Шу йил якунида 3,4 млрд. смартфонларда Apple, Google ва Samsung мобил тўлов сервислари пайдо бўлади.


2017 йил якунида 3,4 млрд. смартфонларда Apple Pay, Samsung Pay ва Android Pay мобил тўлов сервислари пайдо бўлади. 2021 йилда эса бундай смартфонлар сони 5,3 миллиардга етади. Бунга IHS Markit томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижалари гувоҳлик бермоқда.

IHS Markit маълумотларига кўра, жорий йил якунига бориб, бутун дунё бўйлаб фаол смартфонларнинг 11% Apple Pay, 61% – Android Pay ва 3% – Samsung Pay фаолияти учун эркин бўлади.

IHS Markit томонидан таъкидланишича, Apple, Samsung ва Android бундай натижаларга эришиш учун стратегик жиҳатдан ўзларининг мобил тўлов сервисларини кенгайтира борадилар ва тобора кўпроқ банк ва молиявий муассасаларни жалб қиладилар.

Apple ва Samsung ўз мобил тўлов сервислари географиясини кенгайтириш суръатлари бўйича етакчилик қилиб келмоқда. Apple Pay Samsung Pay сервисидан 10 ой олдин ишга тушганига қарамай, Samsung эгалланган бозорлар қамрови жиҳатидан Apple билан равобатлаша олмоқда.

 

Манба