Оффлайн платформадан онлайнга ўтиш қарийб якунланди

“Ўзкарт” БТТ фаолияти якунларига кўра, 2017 йилнинг апрель ойи давомида DUET (“оффлайн”) карталари орқали амалга оширилган банклараро транзакциялар сони ва умумий суммаси  бутун тизим бўйича транзакцияларнинг умумий ҳажмида 0,7% ва 0,5%, UZCARD EMV (“онлайн”) карталари бўйича транзакциялар улуши эса – мувофиқ равишда 99,3% ва 99,5% кўрсаткичларини қайд этди.
Шу тариқа, “Ўзкарт” тўлов тизимининг оффлайн платформадан онлайнга ўтиши қарийб ниҳоясига етди.

Онлайн платформанинг афзалликлари ҳақида бу ерда билиб олишингиз мумкин (Оффлайн – нафақат урфда эмас… балки хавфсиз ҳам эмас  DUET технологиялар даври тугамоқда).

 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати