Woy-wo’ мобил иловасида QR-код орқали тўлов имконияти пайдо бўлди

Молиявий хизматларнинг онлайн имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Woy-wo’ тўлов портали мобил иловасида савдо терминалидан фойдаланилмаган ҳолда QR-код орқали тўлов янги тизимини жорий қилди. 

Дастлаб ушбу хизмат “UZCARD” тўлов портали мобил иловасида мавжуд эди. Ҳозирда Woy-wo’ мобил иловасида ҳам QR-код орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази QR-лойиҳаси ғояси қуйидагича: банк тўлов картасини смартфонга боғлаб олиб, сўнг ушбу иловани савдо шохобчаларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланиш. Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам харидор учун ҳам одатий банк пластик картасидан амалга ошириладиган тўлов шаклидан қулайроқдир. Мисол учун, картани қабул қилиш учун сотувчига савдо терминали талаб этилмайди. Харидор учун эса смартфон ўрнини босадиган карта солинган ҳамёндан воз кечиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда, карта маълумотларининг хавфсизлик даражаси ошади: картани сотувчига тақдим қилиш ёки Интернетдаги сайтларда унинг реквизитларини киритишга ҳожат қолмайди.

Таъкидлаш жоизки, QR-код орқали тўлов харидор учун мутлақо бепул, яъни ушбу хизмат учун ундан ҳеч қандай қўшимча тўлов ундирилмайди. Албатта, мобил телефондаги Интернет  хизмати учун олинадиган тўловни ҳисобга олмаганда.

Аслида QR-код  “портрет” ёки “ландшафт” йўсинида қоғозга чоп этиб чиқариш мумкин бўлган шаклан A4 форматидаги баннер демакдир. Баннер исталган лазерли ёки ранглар нуқталар шаклида акс этадиган принтердан (рангли ёки оқ-қора шаклда) қоғозга чиқариб олиш мумкин.

Фойдаланувчи савдо шохобчасига келиб, муайян хизмат учун тўловни мобил телефони орқали амалга ошириши мумкин. Бунинг учун Woy-wo’ мобил иловасини юклаб олиши ва ишга тушириши  ҳамда мобил илова менюсида QR-код орқали тўловни танлаши зарур. Кейин эса QR code менюсига кириши ва камера объективини кодга қаратиши, маълумотни олиши ва якунда тўловни амалга ошириш зарур.

Мерчант (Инглиз тилидан олинган бўлиб, Merchant тужжор, савдогар бизнесда фойдаланишга мўлжалланган кенг таснифдаги молиявий хизматлар учун қўлланиладиган атама.Аксарият ҳолатларда ушбу атама банк пластик карталари ёрдамида тўловларни қабул қилиш хизматига тегишлидир) муайян хизмат тўлови учун  QR-код акс этган баннерни яратиш учун ўзининг шахсий кабинетига кириши зарур. У ерда баннер генерация учун зарур бўлган параметрларни киритиши лозим. Шунингдек, QR code менюсига кириши ва QR code генерациясини амалга ошириши керак. Бунинг учун қуйидаги қаторлар тўлдирилади:

1. Баннер матни (Сизнинг савдо белгингизнинг номи ёки хоҳишингизга кўра, бошқа матн: товарнинг номланиши, унинг баҳоси ёхуд хоҳишингизга кўра исталган бошқа матн).

2. Баннер шакли – баннер чоп этиладиган қоғоз вароғи йўсини: «портрет» ёки «ландшафт».

3. Тўлов суммаси –  ушбу қаторга агарда фойдаланувчи уни ўзгартира олмаслигини истасангиз товар ёки хизмат учун суммани киритинг ёхудушбу қаторни бўш қолдиринг. Бундай ҳолатда, тўловни амалга ошириш пайтида фойдаланувчи суммани ўзи кўрсатиши мумкин. Агарда сизда турли нархларда фақат чекланган миқдордаги товар ва хизматлар бўлса, унда ҳар бир товар ва хизмат учун айнан маълум бўлган суммадаги алоҳида-алоҳида QR-кодли баннерларни яратиш ва суммани тўловни амалга ошириш пайтида киритишга имкон қолдирмасликни тавсия қиламиз.

4. Киритиб бўлгач, QR-кодли PDF-файлни шакллантириш учун “QR-код генерацияси” тугмачасини босинг.  

Кейин эса генерация қилинган QR code юклаб олинади ва сақлаб қўйилади. Тайёр  QR code (Мерчант генерациядан кейин тайёр QRни принтерда қоғозга чиқариб олиши мумкин. Агарда браузер қоғозга чиқариб олиш функциясига мосланган бўлса, PDF-файл тўғридан-тўғри браузердан қоғозга чиқариб олиниши мумкин. Шунингдек, PDF-файллар билан ишлаш  учун махсус дастурлар ҳам мавжуд: Adobe Acrobat Reader ёки Foxit Reader).

 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази мутахассисларининг таъкидлашича, QR-кодларни кундалик ҳаётда электрон тўловларни амалга оширишдаги восита сифатида қўлланилиши аҳоли ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига янги имкониятлар ва қулайликлар яратади.

 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати