Британияликлар нақддан воз кечишмоқда

Қарийб 33% британияликлар харид пайтида нақд пулдан фойдаланмай қўйганлар. Мазкур кўрсаткич миллениаллар (80-90-йиллар бошларида туғилган инсонлар авлоди вакиллари. Миллениаллар глобализация, саноатлаштириш ва рақамли технологиялар даврида туғилганлар) ўртасида янада юқорироқ – ушбу тоифадаги сўровда қатнашганларнинг қарийб 51% нақд пулдан фойдаланмайдилар. Катта авлод вакиллари орасида нақд пулсиз тўлов шаклига тўлиқ ўтганлар эса 27% ҳисобланади. Британиянинг PPRO Group финтех-компанияси тадқиқотлари бунга гувоҳлик бермоқда.

Бундан ташқари, чамаси 59% британияликлар мамлакат “яқинда” тўлалигича нақд пулдан воз кечади деган фикрни билдирганлар, 12% аҳоли эса бу яқин беш йил ичида амалга ошишига ишонишади. Сўровда иштирок этганларнинг  2% Буюк Британия яқин икки йилда нақдсиз тўловлар тизимига ўтишини маълум қилганлар.

Нақднинг ўрнига Буюк Британия аҳолиси аксарият ҳолатларда банк карталари ҳамда Android Pay ва Apple Pay контактсиз мобил тўловларидан фойдаланмоқдалар. 2016 йилда смартфонлар ёрдамида амалга оширилган тўловлар сони ўтган йилга нисбатан  247% ўсишни қайд этган.

 

Манба