“E-commerse” ривожи бўйича Европада қайси давлат етакчилик қилиши маълум бўлди

Brexit билан боғлиқ иқтисодий инқирозга қарамасдан, британ “e-commerse”си 2017 йилда кутилган 14%лик ўсиш билан Европада биринчи ва жаҳонда учинчи ўринни эгаллади.

HiPay маълумотларига қараганда, 66,14 миллион британияликларнинг 77%и онлайн харидларни амалга оширади. Шу туфайли электрон савдонинг бир йиллик айланмаси 130 млрд фунт-стерлингга ошади.

Онлайн-харидларнинг катта қисмини фойдаланувчилар энг зарур стационар компьютер ёрдамида амалга оширадилар, бу эса мобиль савдо соҳасидаги ривожланиш имкониятларидан далолат беради. Шуниси қизиқки, стационар компьютер билан фойдаланувчилар бир харид учун ўртача 66,99 фунт, мобиль савдда эса бор-йўғи 5, 92 фунт сарфлайдилар.

Британияликлар хариднинг катта қисмини Американинг Amazon ва Ebay веб-сайтларида амалга оширадилар. Шу билан бирга, улар улар британ Argos ва ASOSида ҳам харид қилиб, кўп вақт ўтказадилар.

Бундан ташқари, HiPay ҳисоб-китобларига қараганда, британлар йилиги ўртача онлайнда 5400 фунт-стерлинг сарфлашади. Британияликларнинг 40 фоизи учун онлайн тўловларни кредит карта орқали, 35 фоизи дебет ва 21 фоизи учун PayPal афзал ҳисобланади.

Манба