Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. PCI DSS сертификати нима учун керак?

Тўлов карталари саноати маълумотлари хавфсизлиги стандарти PCI DSS тўлов карталари маълумотларининг ишончли ҳимояси билан бирга, унинг профилактикаси ҳамда хавфсизлик инцидентлари, шунингдек, тегишли равишда уларга нисбатан чораларни  қўллаш  учун амалий аососни таъминлаб беради. UZCARD тизими 2015 йилнинг декабридан буён PCI DSS хавфсизлик стандартига мувофиқлик сертификатига эгадир. Стандартга мувофиқлик чипли UZCARD карталарига эҳтимолий ҳужумларни хавфсизлантириш имкониятини яратади. 

2. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи дўстларимдан эшитишимча, терминаллар учун янги софт ва эски софт мавжуд экан. Уларнинг фарқи нимада? Қандай қилиб pos-терминалга янги софтни ўрнатиш мумкин?

Ҳа, ЯУПМ мутахассислари томонидан замонавий инфокиоаск ва терминаллар учун янги – “UZCARD-Infokiosk” ва “UZCARD POS” дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган. Бизнинг миллий дастурий маҳсулотларимиз ўзининг қулайлиги ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Асосий афзаллиги шундаки, банкларнинг талабига қараб дастурга янги функционални тез ва сифатли киритиш имконияти мавжуд. Бугунги кунда республикамиздаги аксарият банклар инфокиоскалар ва РОS-терминаллар учун юртимизда ишлаб чиқарилаётган мазкур дастурий маҳсулотларни харид қилмоқда. Инфокиоска ва POS-терминаллар учун дастурий маҳсулотлар PCI DSS хавфсизлик стандарти талабларига мос келади. Терминаллар учун янги дастурий таъминотни ўрнатиш ёки алмаштириш учун хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилишингизни сўраймиз. Банк ходими тезкорлик билан ва ортиқча харажатларсиз терминал дастурий таъминотини янгилаш бўйича барча зарур ёрдамни кўрсатади. UZCARD-Infokiosk инфокиоскаларга якунланган шаклда ўрнатилади ва уни ўрнатиш учун Ўзингиз уринишингизга ҳожат йўқ. Тажрибали мутахассислар бошқарувни ўзлаштирибга кўмаклашадилар ва ўқув ташкил этадилар.