Бирлашган Араб Амирликларида миллий мобил ҳамён ишга туширилади

Ушбу лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларида миллий даражадаги тасдиққа эга бўлган биринчи мобил ҳамён ҳисобланади.

Тўлалигича Дубай иқтисодига тегили Emcredit компанияси empay – хавфсиз мобил ҳамён ва тўлов платформасини ишга туширмоқда. У Бирлашган Араб Амирликларининг барча аҳолисига смарт-девайс, жумладан, ташилувчи ақлли қурилмалар кўмагида турли туман-товар ва хизматлар учун қулай тарзда тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.

Ташилувчи қурилмаларда сервисдан фойдаланиш учун NFC-бошқарув қурилмалари ва хавфсизлик элементлари (SE) соҳада фаолият олиб борувчи хорижий компаниялар томонидан таъминланади.

Дубай расмийлари смарт-ташаббуси доирасида Empay бир қатор хизматлар таклиф қилувчи таъминотчи (банклар, ҳукумат идоралари, чакана савдо дўконлари, ўқув муассасалари ва транспорт компаниялари) ташкилотларни умумий платформада бирлаштиради. Бу истеъмолчиларга тез ва қулай шаклда исталган хизмат турлари учун ягона мобил ҳамёндан тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этади.

NFC-интерфейсидан ташқари ташилувчи қурилмалар Bluetooth Low Energy (BLE) модули билан жиҳозланади. Шу зайлда, истеъмолчи қурилмада ўзининг барча контактсиз карталарини виртуаллаштириб олиш имкониятига эга бўлади.

Манба