Мобил тўловлар Хитойда рекорд натижаларни қайд этишда давом этмоқда

Мобил тўловлар сони ва ҳажми ортиши асосан мобил қурилмалар фойдаланувчилари сони кўпайиши ҳисобидан амалга ошмоқда.

2017 йилнинг биринчи чорагида хитойлик истеъмолчилар томонидан амалга оширилган мобил тўловлар сони 2017 йилнинг  биринчи чорагида яна ўсиш суръатларини қайд этди.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Хитой тижорат банки  мобил банк сервисларининг 9,3 млрд. сўмлик тўловларини қайта ишлаган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 65,7%га кўпроқ.

Мобил тўловларнинг мамлакатдаги умумий ҳажми 16,4%га, 60,65 трлн. юанга (9 трлн. доллар) қадар ўсишни қайд этган.  

Ўсиш асосан Хитойдаги мобил қурилмалар фойдаланувчилари сони кўпайиши ҳисобидан амалга ошган. Апрель ойининг якуни ҳолатига кўра, мамлакатда мобил телефонлар фойдаланувчилари сони 1.35 млрд.ни ташкил қилиб, улардан 1 млрд. фойдаланувчи  интернет тармоғига улангандир. Стационар компьютердан амалга ошириладиган онлайн банк сервислари орқали тўловлар 8,17%га ўсган ва 658,78 трлн. юань (0,14 %га ўсиш) умумий ҳажми билан 11,3 млрд.ни ташкил қилди.  

2017 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Хитой молиявий муассасалари 6,3 млрд. банк карталарини (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш ҳажми 10,7%) чиқардилар. Кредит карталари сони 490 млн.ни ташкил қилди.

Манба