POS-терминал ўрнига смартфон: Лондонда тўлов қабул қилишнинг янги усули синовдан ўтказилмоқда

Британиянинг Worldpay процессинг компанияси mPOS-терминаллардан фойдаланишдан воз кечиши мумкин.

Компания фақатгина смартфон ёрдамида тўлов қабул қилишнинг янги усули синовдан ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди. Мобил телефондан тўловларни қабул қилиш махсус дастурий таъминот ва контактсиз NFC-модули кўмагида амалга оширилади.

Сервис My Business Mobile деб номланади. Қўшимча ускуналардан воз кечмоқчи бўлган сотувчилар ўз мобил телефонларига иловани юклаб олишлари етарли бўлади.

Компания томонидан таъкидланишича, бундай ечим мобил тўлов терминалларининг оммабоп таъминотчи ташкилотчилари – “iZettle”, “SumUp” ва “Square”га нисбатан муайян афзалликларни тақдим этади. Боиси, уларнинг ечимлари ахборотни тизимга киритувчи қурилмалардан фойдаланишни талаб қилади.

Worldpay 2017 йилдаёқ Лондонда кофе аравачалари, сартарошлар, фестиваллар иштирокчилари ва бошқалар сингари 50 нафар ҳажман катта бўлмаган сотувчилар смартфонлардан тўловларни қабул қила бошлашини хабар бермоқда. 

 

Манба