Жанубий Кореяда биткоинлар орқали халқаро ўтказмаларни амалга ошириш қонунийлаштирилди

Жанубий Кореянинг финтек-компаниялари биткоинларда ( биткоин - янги пул шакли , блокчейн технологиялари асосида тузилган) халқаро ўтказмалар хизматларини таклиф этишга рухсат олишлари мумкин.

 Жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб,  Жанубий Корея валюта операциялари қонунларига киритилган ўзгартиришларга биноан, Молиявий Назорат Хизматида рўйхатдан ўтган финтек-компаниялари (Financial Supervisory Service, FSS) чегараланган миқдорда халқаро пул ўтказмалари бўйича ўз хизматларини қонуний таклиф этадилар.

 Рўйхатдан ўтилгандан сўнг,  компаниялар биткоинлардан ташқари бошқа усуллар орқали  ҳам тўловни амалга оширишлари мумкин. Молиявий назорат хизмати томонидан бундай руҳсатнома берилиши учун компаниялар  2 млрд вон ( 1,75 млн доллар атрофида) дан кам булмаган акционерлик капитал маблағига эга бўлишлари керак. Жумладан,  жалб қилинган капитал ва ўз капитали  ўртасидаги нисбат 200% дан кам бўлмаслиги керак.

 Бошқарувчиларининг таъкидлашича, финтек-компаниялари орқали амалга ошириладиган  бир дона ўтказмага 3 минг доллар атрофида чеклов қўйилиши мумкин. Йиллик лимит эса 20 минг доллар атрофида ўрнатилиши режалаштирилган.

 Финтек-компаниялар транзакцияларни амалга оширишга белгиланган комиссияларнинг арзонлиги туфайли  бемалол анъанавий банклар билан рақобатлаша олади. Тенглаштириш учун маълумот: банклардаги халқаро ўтказмалар 50-60 минг вонни ташкил қилса, финтек-компанияларда 3 мингдан 40 минг вонгача. 

 Эслатиб ўтамиз, Австрияда криптовалюталарни (биткоинларни ) почта хизмати бўлинмаларида сотиб олиниши таклиф этилган. Мамлакат бўйлаб тўртта энг оммабоп биткоинларни  1800 та  почта бўлинмаларида харид қилиш имконияти мавжуд.  

Манба: https://psm7.com/news/mezhdunarodnye-perevody-v-bitkoinax-uzakoneny-v-yuzhnoj-koree.html