PayPal билан ҳамкорлик Хитой мобил ҳамёнларини глобал даражага чиқаради

PayPal тўлов гиганти мобиль тўловлар бозоридаги  иштирокини кенгайтиришда давом этиб, Хитой компанияси Baidu билан ҳамкорлиги тўғрисида эълон қилди.

 Ушбу хамкорлик Хитой компанияларининг 100 миллион мобил ҳамёнларининг фойддаланувчилари учун Baidu сервиси орқали  PayPal ни ишлатадиган 17 миллион тадбиркорга тўловларни амалга оширишга имкон яратади.

Жорий ой бошида PayPal  тўлов гиганти Apple билан интеграциясини кенгайтириб,  Samung Pay компаниясининг тўлов воситасига айланган эди. Шунингдек компания, Citi  ва Chase билан кенгайтирилган битимни имзолаган эди . Бу эса ўз навбатида тезкор банк ўтказмаларини амалга ошириш имкониятига ва бутун дунё бўйлаб ўз тадбиркорлари учун сотувни осонлаштирилишига олиб келди.

Шу билан бирга,  Baidu учун ушбу ҳамкорлик Хитойдаги йирик мобил хамёнлар  Alipay (500 млн фойдланувчи) и WeChat Pay (600 млн фойдаланувчи) билан рақобат қилишдаги ўз вазиятини мустаҳкамлаш учун қулай имконият яратилди.

Ушбу мобил ҳамёнларининг компания-эгалари  Alibaba ва Tencent яқинда Хитой ҳудудидан ташқарида ҳам ўз тўлов системасидан кенг фойдаланилиши учун  Stripe  билан  бирлашишди.

Аввал хабар берилганидек, PayPal тўлов гиганти тахлилчиларнинг прогнозидан кўра тезроқ ўсиш кўрсаткичларини намён қилмоқда. Компания шунингдек, ўзининг йиллик прогнозидаги фойда кўрсакичиларини   ўз инвестораларига PayPal нинг  мақсадларидан ўтиб бораётганини намоён қилиш орқали кўтариб олди.