UZDIGITAL TV “Woy-wo’” тўлов порталининг янги таъминотчи ташкилотига айланади

Эндиликда UZDIGITAL TV “Woy-wo’” тўлов порталининг янги таъминотчи ташкилотига айланади

Энди “Woy-wo’” тўлов портали фойдаланувчилари uzdtv.uz интернет сайти орқали  товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.  «UZDIGITAL TV»  компанияси Ўзбекистонда ижтимоий ва юридик шахсларга рақамли телевидение хизматларини тақдим этувчи операторлар орасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Мазкур портал фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Ҳозир пайтда, икки юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

 Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Скачать мобильное приложение платёжного портала Woy-wo’

Версия для Android

Версия для iOS