САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

 Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн-чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Халқаро тўловлар тизимидаги (Visa, Mastercard) тўловларни ўтказиш бўйича махсус тармоқлар жорий қилинган. Масалан,  Mastercard тизимида Banknet  каби. Саволим шундан иборатки, UzCard  тизимида ҳам шу каби ҳимояланган тармоқлар мавжудми?  Савдо терминаллари шу тармоқда ишлайдими?

UzCard тизими тўловларни ўтказишда Марказий Банкнинг химояланган тармоғи орқали амалиётларни ўтказади. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида UzCard ўзининг химояланган алгоритмига эга бўлган тармоғи мавжуд. Унда банкоматлар ва Pos терминаллар ишлайди.  

2. UzCard  банклараро тўлов системасида NFC технологияси асосидаги  карталарни чиқариш қачонга режалаштирилмоқда?

Хозирги вақтда UzCard да NFC технологияси асосидаги  карталарни чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.