Италия дўконалирида QR-код орқали тўловлар амалга оширилади

 Италиянинг р2р-ўтказмалар сервиси Jiffy чакана савдо дўконларида сезиларли фойда эгасига айланади. Аниқроғи, синов вақти давомида ушбу хизмат туридан Милан, Рим ва Туриндаги 150 та савдо нуқталарида фойдаланиш мумкин.

 Режага мувофиқ, ушбу хизмат тури мижознинг банк хисоб рақамидан пул ўтказишни назарда тутади. Аниқлик киритилишича, ҳозирда QR-коддан 4,2 миллион италиялик фойдаланиб келмоқда экан.

 Дўконларда ушбу хизмат турининг пайдо бўлиши харидор учун бир қатор қулайликлар келтириб чиқаради. Харидор сотувчининг ўз мобил иловиси орқали шакллантирилган QR-кодни сканер қилиши керак холос. Ўз навбатида сотувчи тўлов амалга оширилгани тўғрисидаги маълумотни текширади ва PIN-код ёки бармоқ излари орқали жараённи тасдиқлайди.

 Сотувчи ва харидор транзакция натижалари тўғрисида ўша вақтнинг ўзида хабар олади, ўтказилган маблағ эса сотувчиниг жорий ҳисоб рақамига ўтказилади.

 Смартфонларда Android, iOS  ва Windows Phone операцион система ёрдамида Jiffy сервисидан фойдаланиш мумкин. Ушбу сервис ўзининг тезлиги ва пул ўтказмалардаги қулайлиги билан ҳамда ҳудуддаги р2р- пул ўтказмалар соҳасидаги етакчи сервиси эканлиги билан ажралиб туради.

 Аввал хабар берилганидек, Visa тўлов сиситемаси QR-код орқали мобил тўловларни тўлаш имкониятини кенгайтирмоқда. Ушбу сервисдан асосан ривожланган давлатларда фойдаланиб келинмоқда.