«SARKOR-TELEKOM» ИНТЕРНЕТ СЕРВИС ПРОВАЙДЕРИ «WOY-WO’» ТЎЛОВ ПОРТАЛИНИНГ ЯНГИ ҲАМКОРИ БЎЛДИ

 Эндиликда  “Woy-wo’” тўлов портали фойдаланувчилари www.sarkor.uz интернет сайти орқали  хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. 

 «SARKOR-TELEKOM» интернет сервис провайдери бир неча йиллар давомида мижожларни барқарор, сифатли ва қулай телекоммуникацион хизматлар билан таъминлашга харакат қилади.

“Woy-wo’” тўлов порталининг фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу портал билан шартнома тузаётган таъминотчилар сафи кенгаймоқда.  Ҳозирги вақтга келиб, 300 га яқин ҳамкорлик шартномалари тузилиб, мазкур портал орқали таъминотчи ташкилотлар ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

 

 Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Версия для Android

Версия для iOS