САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. UzCard  ҳамда CONTACT тўлов системаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик  шартномаси тўғрисида маълумот беринг. Ушбу тўлов система орқали қандай қилиб UzCard карталарига пул ўтказиш мумкин? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Жавоб: Ҳозирги вақтда UzCard мутахассисилари CONTACT тўлов системаси ҳамкорлигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш системасини сингдириш юзасидан керакли чора- тадбирларни олиб боришмоқда.

2. Мен  ишлаш муддати чекланмаган пластик карта олишим мумкинми?

Жавоб: Ҳозирги кунга келиб Банк пластик карталар индустриясида ишлаш муддати чекланмаган карталарни жорий қилиш фаолияти кузатилмаган. Бунинг бир неча сабаблари бор:

  • Пластик карталар эскириш хусусиятига эга. Жумладан, бир кун келиб тўлов вақтида  пластик карталар носоз ҳолатга учраб қолса, уларнинг эгалари ижобий муносабат билдиришмайди;
  • Иккинчи сабаби, картанинг информацион ҳавфсизлиги билан боғлиқ. Бутунжаҳон амалиётига назар ташласак, карталарни ишлаш муддати 3 йил деб белгиланган.