Инновацион қулайликлар: мустақил равишда Uzcard СМС-хабарномадан узилиш

Ягона Умумреспублика Процессинг маркази абонентлар учун ўз истаги билан СМС-хабарнома хизматини ўчиришни таклиф қилмоқда.

Uzcard мутахассисларининг кузатув натижалига кўра,  баъзи холларда маълум бир уяли алоқа хизмати абоненти номаълум карта орқали амалга оширилган операциялар тўғрисида СМС-хабарнома олади.  Бундай ҳолатлар СМС-хабарнома хизматини ёқиш вақтида бошқа рақам орқали тизимдан  рўйхатда ўтганида ёки  абонент янги телефон рақамини ёқтирганида аввалги абонент пластик картаси рақамига боғланиши кузатилади.

Айнан бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Марказ томонидан мустақил равишда СМС-хабарномадан узилиш усуллари таклиф қилинмоқда:

 •       СМС-хабарномадан узилиш учун  қуйидаги қисқа рақамлар орқали телефон рақамидан  СМС-хабар юбориш зарур:

“Оператор”

Қисқартирилган сервис рақами

«Beeline»

45896

«UMS»

39391

«Ucell»

39391

«Uzmobile GSM»

39391

«Uzmobile CDMA»

39390

«PerfectumMobile»

39390

 

•        Барча карталардан ўз телефон рақамини узиш учун уяли алоқа компанияси абоненти STOP1 сўзини териши лозим;

•        Бир дона картани узиш учун эса STOP_NNNN ёки 1_NNNN ( _ оралиқ, N-картанинг охирги тўртта рақами) буйруғини бериш керак. 

 Узилиш талаби билан юборилган СМС кўринишидаги тегишли сўровнома қабул қилинади, сўнг хусусий программа комплекси воситасида  ушбу сўровнома ишланади. Бекор қилинган рақамдан  узилгандан кейин (Сервис ўчирилиши), жавобан абонентга UZCARD номидан (GSM тармоғи абонентлари учун) ёки 39391рақамидан (CDMA тармоғи абобнентлари учун) қуйидаги матн кўринишида хабар келади:

Vi uspeshno otpisali kartu **** ot sms-informirovaniya Uzcard

СМС-хабарнома хизматини ўчириш вақтида электрон тижорат хизматларини амалга ошириб бўлмайди.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази PR-марази