Тадқиқот натижалари: чипли карталарга ўтилгандан сўнг фирибгарлик холатлари қисқарди

  PULSE тадқиқот ишларига кўра, АҚШ нинг молиявий институтлари чипли карталарни ишлаб чиқишгандан сўнг, фирибгарлик орқали дебет карталар бўйича  йўқотилиш кўрсаткичлари пасайгани қайд этилган.

 2015 йилдан бошлаб АҚШ да тахминан 80% дебет карталар чип каратларга конвертация қилинган. Тадқиқод натижаларига кўра, 2016 йилда фирибгарлик холатлари ўтган йилга нисбатан 28% га камайган.

 Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бир қатор чора-тадбирлар кўрилгани учун дебет карталар бўйича йўқотилиш даражаси анча пасайган экан. Жумладан, картадан чипли картага ўтилгани, мобил савдода кенг токенизациядан фойдаланилгани ҳамда фирибгарликка қарши кураш қарорига сармоя киритилгани бундай натижаларга олиб келган.

 Шунга қарамай молиявий ташкилотлар учун фирибгарлик халигача жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. 2016 йилда дебит карталар бўйича йўқотилиш 900 млн АҚШ долларини ташкил қилган.

 Ўтган йили дебет карталарни ишлатиш  кўрсаткичи ўсган. Тадқиқот натижалари 2016 йилда дебет картлар орқали амалга оширилган транзакциялар 7% га, дебет карталарни ишлаб чиқарилган миқдори эса 1 % га ўсганини кўрсатмоқда.

Белгилаб ўтиш жоиз, тадқиқотда йирик банклар ва кредит уюшмаларидан ташқари 50 та молиявий ташкилотлар иштирок этди.