САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

 Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1-Савол: Тошкент шаҳрида карточкалардан чекланган миқдорда пул ечиб олиш имкони бўлган банкоматлар ўз ишини бошлаганини кузатишимиз мумкин. Саволим шундан иборатки, банкоматлар орқали пул ечиб олиш эмас, балки тескариси, картага пул тўлдириш имкони борми?

Жавоб: Ҳозирги вақтда шаҳримизда ўрнатилган банкоматлар бундай хизмат турини таклиф қилмайди.

2-Савол:  Мен нафақахўрман. Нафақа пулимни карточка орқали оламан. Мени қизиқтирган савол шуки: агарда мен пластик картам орқали тўловларни амалга оширмасам, менга қандайдир бонуслар қўшиладими?

Жавоб: Карточкадаги қолдиқ суммага фоизлар белгиланиши Сизга хизмат кўрсатаётган Банк таклифларига боғлиқ. Ушбу саволингизга аниқлик киритмоқчи бўлсангиз ўз банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли.

3-Савол:  Шу кунларда мен, Клик мобил тўлов дастури орқали чипта сотиб олмоқчи эдим. Баъзи техник носозликлар сабабли натижада, мен хам пулсиз, ҳам чиптасиз қолдим. Ушбу саволим билан Темир Йўллари кассасига мурожат қилсам менга чипта бахосининг 50% ни қайтариб беришди. Нега техник сабабларга кўра, мен ҳам пул йўқотишим, ҳам чиптасиз қолишим керак? Муаммоимни ечиш учун кимга мурожаат қилишим керак эди: Темир Йўлларигами ёки мобил тўлов дастуригами?

Жавоб:  Агарда Сиз тўловни амалга ошираётган вақтингизда  чипта сотиб олингани тўғрисида тасдиқ олмаган бўлсангиз, у ҳолда Клик мобил тўлов дастурига мурожаат қилиб, чипта сотиб олишда амалга оширилган транзакцияни бекор қилишни талаб қилишингиз керак.  Агарда сиз чиптани муваффақиятли харид қилиб, уни қайтармоқчи бўлсангиз бу масала Узбекистон Темир Йўлларининг амалдаги қоидаларига асосан ҳал қилинади.