2010 йил учун ЯУПМ якуний ҳисоботи

ЯУПМ нинг ўтган йилги фаолияти қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратлган эди:

- Республикамизнинг барча вилоят марказларида ЯУПМ филиаллари тизимини тузиш жараёнининг якуни. Энди ЯУПМ филиаллари POS-терминалларининг таъмирини жойида таъмирдан кейинги кафолат ва ҳизмат услубида бажаришаяпти. Келгусида ЯУПМ вилоят филиалларида БТТ «UZKART» маълумотлар базаси марказлашуви дастури доирасида коммуникацион марказлар ташкил қилинади.

- терминаллар банкоматлар ва инфокиоскларнинг кафолатдан кейинги таъмирлаш ишлари ва ҳизмат кўрсатиш. Махсус ускуналарнинг кафолатдан кейинги ҳизмат ҳақидаги битим тузилган тижорат банклари сони ортмоқда. Бошқа тарафдан терминалларга қўшимча терминаллар Sagem EFT Smart и Smart II, ЯУПМ ишчилари томонидан янги турдаги тижорат банклари томонидан 2009й. ҳарид қилинган терминаллар – PAX 80 и Ingenico ICT-220 ни таъмирлаш бошланган.

-инфокиоск ва банкоматлардан қабул қилинадига коммунал ва бошқа оммавий тўловларни ишлаш. Бундан ташқари, барча коммунал тўловлари бўйича 2010й. яна мобил телефонлар, интернет тўловлари ҳам UzPaynet сервери орқали йўлга қўйилди. Барча NCR SelfServ 6622 банкоматлари ва NGT Classic PT-02 инфокиосклари уланди. Бундан ташқари, 2010 й сентябрида ҳарид қилинган PAX S90, мобил терминаллари орқали тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилди. Шундай қилиб,коммунал тўловлар, шахар телефони, мобил телефон ва интернет учун пластик карточкалардан уйда тўловларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди. 2010й.банкомат ва инфокиосклардан қабул қилинган тўловлар жами 566,4 млн. сўмни ташкил қилди.

-пластик карточкалар эмиссияси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида”ги №445-сонли қарори ва 2006 й. 3 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № ПП-433-сон қарори вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида карточкаларнинг бирламчи эмиссияси 2 177 000 донани ташкил этди.

 -Банклараро ўтказмаларни ишлаш. БТТ«Uzkart» қатнашчи банклар сонининг ортиши, ҳамда мазкур тизимнинг узлуксиз фаолияти туфайли баклараро ўтказмаларнинг яхши тарафга ўсиши кузатилмоқда. Йил охирига келиб амалга оширилган банклараро ўтказмалар сони 9 402,4 мингни ташкил этди.

 - Маълумотлар базасини марказлаштириш дастури. БТТ «Uzkart»нинг ягона маълумотлар базасини тузиш дастури бўйича 2010й.керакли ускуналар , дастурлар ва алоқа каналларини ҳариди ишлари ўз якунига етди. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) қошидаги БТТ «UZKART» Марказлашган маълумотлар базасини (ММБ)тузиш қуйидагиларга олиб келади:

банкларни сервер ускуналарининг ҳариди/янгиланиши, дастур таъминоти,техник персонал таъминоти кабилар бўйича кераксиз ҳаражатлардан озод қилиш;
Тизимга давлат топшириқлари асосида банк тўлов ҳизматларининг янги турларини ва иқтисодий ҳилма ҳилликни киритиш (масалан, кредит ва дисконт карталарини киритиш, ҳусусий тадбиркорларнинг карталарини чегаралаш ва бошқалар);
Керакли миқдордаги ривожланишни таъминлаш учун тизимни вақтида янгилаш;
Қисқа вақт ичида янги турдаги терминал ускуналарини (масалан, инфокиосклар, нақд пулни қабул қилувчи банкоматлар) киритиш;
Маълумотни ишлаш оралиқ занжирларини–бўлимлар ва филиаллар, олиб ташлаш эвазига тўловларнинг амалга ошишини тезлаштириш;
Маҳфий маълумотни асраш ва маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи бо шахслар доирасини қисқартириш эвазига жиноий фаолият хавфини олдини олиш.
Бунда дастур молиялаштирилиши (1.2 млн. АҚШ долл.) тўлиқ ЯУПМ маблағи эвазига амалга ошириш режалаштирилмоқда.тижорат банкларининг ҳеч қандай ҳаражатлари бўлмайди.
-Фармонни Тайёрлаш. «Банклараро тўловлар тизими «UZKART» фаолияти ва тузилиши ҚОИДАЛАРИ» ўзбек ва рус тилларида, Банклараро тўловлар тизими «UZKART» фаолияти ва тузилиши шартларини бажаришни талаб қилувчи хужжат ишлаб чиқилди.