2022 йилга келиб дунёдаги ҳар бир иккинчи транзакция контактсиз амалга оширилади

 Конактсиз тўловларни қабул қилиш аввалига Европада, сўнгра АҚШ да ҳам жорий қилинади.

 Juniper Research тадқиқотига кўра, POS-терминаллар орқали амалга ошириладиган глобал транзакцияларнинг ярмидан кўпроғи (53%) 5 йилдан сўнг алоқасиз ўтказилар экан. Солиштириш учун жорий йилда ушбу кўрсаткич 15% ни ташки қилаётгани маълум қилинмоқда.

 АҚШ да ушбу давр оралиғида конактсиз транзакциялар сони кескин жорий йилда 2% дан 2022 йилга келиб 34% ўсиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, чипли карта эгаларининг ушбу карталар орқали амалга оширилган амалиётлар тезлигидан норозилиги ҳамда конактсиз инфраструктуранинг ўсиши ҳозирда етакчилик қилаётган Apple Pay каби мобил тўловлар ривожига асос бўлди.

Тадқиқотда шунингдек, контактсиз тўловлар тадбиқ қилинган мамлакатларда (мисол учун Польша ва Буюк Британия) алоқасиз тўловлар тез жорий қилинди. Visa ва Mastercard томонидан таклиф қилинган янги лойиҳаларга кўра, 2020 йилга келиб аксарият бозорлардаги POS-терминаллар NFC технологиялар ёрдамида тўловларни ўтказади.

 Бундан ташқари мутахассисларнинг тахминларига кўра, бозор рақобати кучаётгани сабабли аксарият ҳолларда  майда совдогарлар mPOS (мобил тўлов терминаллари) орқали тўловларни қабул қилишади.