«WOY-WO’» тўлов портали bot орқали амалга оширилган тўловлар борасида бепул хабардор қилади

 Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг лойиҳаси бўлмиш «Woy-wo’» тўлов порталининг боти  Telegram ижтимоий тармоғида ўз ишини бошлади. Автоматлаштирилган робот  @uzwoywouzbot тезкор ва бепул тўловлар тўғрисида хабардор қилишни таклиф қилмоқда. Ботни юклаб олиш учун:

  • woy-wo.uz сайтида рўйхатдан ўтиш;
  • WOY-WO.UZ BOT га ўз телефон рақамингизни боғлашингиз керак.

 Юқоридаги  амалларни бажарганингиздан сўнг, сизга  амалга оширилган тўловларингиз тўғрисида WOY-WO.UZ BOT орқали смс-хабарлар келади. Ҳозирда ушбу bot қуйидаги 4 та вазифаларни бажаради:

  1. /sms_on  Бот орқали хабарлар қабул қилишни тўхтатиш (smsни ёқиш)
  2. /sms_off  Бот орқали хабарларни қабул қилиш (sms ни ўчириш)
  3. /start  Ботда рўйхатдан ўтиш
  4. /stop  Профильни бекор қилиш. Маълумотларни ўчириш (sms ни ўқиш)

Яқин кунларда WOY-WO.UZ BOT да Марказимиз мутахассислари томонидан қўшимча операциялар таклиф қилиниши режалаштирилган.