Жорий йилнинг 2-чорак натижалари. e-commerce транзакциялар сони сезиларли қадамлар билан ўсмоқда

Электрон тижорат (E-Commerce)

 Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 2-чорак натижаларига кўра,  Ўзбекистонда электрон тижорат  (e-commerce) транзакциялар сони барқарор ўсишни намоён қилмоқда.

 Натижада, e-commerce транзакциялар сони  89,5 млн. ни ташкил қилиб, ўтган чоракнинг худди шу вақти оралиғидаги кўрсатилган натижаларига нисбатан 3,6% га кўпроқ эканлигини кўрсатмоқда. Жумладан, 1-чоракда ушбу кўрсаткич 86,4 млн.ни ташкил қилган эди.  2-чоракда электрон тижорат бўйича транзакцияларнинг бирлашган миқдори эса  16,7 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўз ўрнида жорий йилнинг ўтган 1-чораги кўрсаткичларига кўра 16 трлн. сўмлик миқдорига нисбатан 4,4% ўсишни кўрсатиб турибди.

 

 1

 

2

Оффлайн карталар

 “Ўзкарт” банклараро тўлов системаси жорий йилнинг 2-чоракда  DUET (“оффлайн”)  карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий миқдори 44,9 минг транзакция билан 31,07 млрд.сўмни ташкил қилди.

UZCARD EMV (uzcard онлайн карталар)

 Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 2-чорагида UZCARD онлайн карталарнинг умумий транзакциялар миқдори  267,7 млн.га етиб,   30,5 трлн. сўмни кўрсатди.  Шу ўринда “Ўзкарт” банклараро тўлов тизимининг оффлайн платформадан онлайн платформага ўтиши деярли тугатилди.

 

3

 

4

 

 Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда жорий йилнинг 2-чорагида  908,210 мингта пластик карталар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 1-чоракнинг худди шу муддатдаги кўсаткичидан 15,05% га кўпроқ эканлигини кўсатмоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида бу кўрсаткич, яъни ишлаб чиқарилган карталар сони 789,380 мингтани ташкил қилган.

5