«SkyLine» ИНТЕРНЕТ-ПРОВАЙДЕРИ «WOY-WO’» ТЎЛОВ ПОРТАЛИНИНГ ЯНГИ ҲАМКОРИ БЎЛДИ

 Эндиликда  “Woy-wo’” тўлов портали фойдаланувчилари www.skyline.uz интернет сайти хизматларидан фойдаланишлари мумкин.   

 Бугунги кунга келиб, «SkyLine» компанияси Dial-Up, АDSL, SDSL, SHDSL, ВОЛС, Ethernet технологияларидан фойдаланган ҳолда тармоққа уланиш учун хизматларни таклиф қилади. Шунингдек, компания Cisco, ZyXEL, D-Link, HP каби замонавий ускуналар, ҳар бир АТС да сифатли оптик-толали алоқа линиялари, замонавий компьютер технологиялар ва интеллектуал тармоқлар соҳасида ўз мутахассисларига эга.

 «SkyLine» интернет-провайдери Тошкент шаҳрида ADSL-технологисидан фойдаланган ҳолда Интернетда уланиш нуқталарига эга. Шунингдек, корпоратив мижозлар учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб уланиш имконияти ҳам кўриб чиқилади.

 Ҳозирги вақтга келиб, “Woy-wo’” тўлов портали билан  300 га яқин ҳамкорлик шартномалари тузилиб, мазкур портал орқали таъминотчи ташкилотлар ўз хизматларини тақдим этмоқда.

 Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – “Woy-wo’” Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади. 

Скачать мобильное приложение платёжного портала Woy-wo’

Версия для Android

Версия для iOS